Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази Термиз тумани бўлинмаси ва Ўзбекистон фахрийларини қўллаб-қувватлаш нуроний жамғармаси туман бўлими ҳамкорлигида туманнинг "Айратом" маҳалласи ҳудудида жойлашган 18299-сонли ҳарбий қисмида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан "Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Ҳарбийлар ва ўз йигитлик бурчини ўтаётган аскарлар иштирок этган тадбирда воҳамизнинг забардаст ва ёш умидли ижодкорлари ўз ижодлари билан йиғилганларга байрамона кайфият улашди.
Ўтказилаётган бу каби тадбирлар ёш авлодни ватанни севиш, Халқимизга садоқат билан хизмат қилишга, улуғ аждодларимизга муносиб авлод бўлишларида муҳим рол ўйнайди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024