Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ёшлар мурожаати ижроси: Электроскутер сўраган ёшнинг мурожаати ҳал этилди

Жорий йил 9 август куни Термиз туманидаги “Марварид” дам олиш масканида вилоят ҳокимининг ёшлар билан ўтказган учрашувида келиб тушган мурожаатларни ҳал этиш бўйича масъулларга аниқ муддатлар билан вазифалар юклатилган эди.

Жумладан, вилоят ҳокимидан Термиз тумани “Ат-Термизий” маҳалласида яшовчи, пара сузиш бўйича мамлакат чемпиони, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Самандар Худойназаров машғулотларга келиб-кетишда фойдаланиш учун электроскутер олишда амалий ёрдам сўраган.

Унинг мурожаати шу куннинг ўзида ҳал этилиб, электроскутер етказиб берилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 37 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс