Бугун Термиз тумани ҳокимлигида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Унда уй-жой, иш билан таъминлаш, имтиёзли кредит маблағларини олиш, тоза ичимлик суви, йўл таъмири ҳамда моддий ёрдам ажратиш масалаларидаги 20 нафар фуқароларнинг мурожаати тингланди.
Мурожаатларнинг барчаси алоқадор масъуллар иштирокида кўриб чиқилди ва асосий мурожаатлар шу ернинг ўзида ҳал этиб берилди. Ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.
Эслатиб ўтамиз туман ҳокимининг шахсий қабули ҳафтанинг ҳар душанба кунлари ўтказилмоқда. Унда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар туман ҳокимлигининг умумий бўлимидан ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 9:00 дан 17:00 гача рўйхатдан ўтишлари сўралади.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024