“Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида жорий йил 23 апрел куни Шеробод туманидаги спорт мажмуасида шаҳар ва туманлар Жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари ҳамда Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари мураббийлари ўртасида спорт турлари бўйича вилоят биринчилиги ташкил этилди.
Мазкур спорт фестивалида Термиз тумани терма жамоаси ҳам муносиб иштирок этиб қайтишди. Туман терма жамоаси арқон тортиш бўйича 1-ўринни, тош кўтариш бўйича 2-ўринни, шахмат бўйича 2-ўринни, стол тенниси бўйича 3-ўринни қўлга киритди.
Вилоятнинг 15 та шаҳар ва туманлари ўртасида умумжамоа ҳисобида 4-ўринни қўлга киритди. Муросасиз кечган бахсларда спортчиларимиз туман шарафини муносиб ҳимоя қилишди.
Спортчиларимизни эришилган ғалаба билан муборакбод этиб, кейинги мусобақаларда шохсупанинг юқори ўринларда бўлишларини тилаб қоламиз.
Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024