Бугун Термиз тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида тумандаги таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида “Коррупцияга қарши курашиш ҳамда уни олдини олиш” мавзусида тарғибот-тадбири ўтказилди.
Мазкур тадбирда коррупция ва унинг салбий оқибатлари, хизмат вазифасини бажариш чоғида таъмагирлик ҳолатларига йўл қўймаслик, лавозимидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланмаслик борасида сўз юритилди.
Шунингдек, йиғилишда коррупцияга қарши курашишнинг асосий вазифалари, уни келтириб чиқарувчи хавфни баҳолаш ва бошқариш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ушбу иллатга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024