Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
"Орол" маҳалласидаги аҳоли хонадонларини ўрганиш ишлари ўтказилди

Термиз тумани 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Ўктам Мустафақулов, туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Маърифат Расуловалар туманнинг “Орол” маҳалласи хонадонларида бўлиб, аҳолининг яшаш шароитлари билан яқиндан танишди.

Маҳалладаги хонадон эгалари билан суҳбатлашиб, оилаларнинг ижтимоий ҳолати, аҳолининг бандлиги, томорқадан унумли фойдаланиш ишлари кўздан кечирилди.

Шунингдек, ўрганиш давомида аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилаш мақсадида юртимизда олиб борилаётган ишлар мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс