Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Маҳаллалардаги мавжуд муаммолар ечимига бағишланган муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун Термиз тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида туман ҳокими Шухрат Назаров, вилоятдан туманга бириктирилган вакил - вилоят Солиқ бошқармаси бошлиғи Эркин Нарманов ҳамда сектор раҳбарлари, мутасадди ташкилот вакиллари, маҳаллаларда фаолият олиб бораётган "бешлик" иштирокида танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда маҳалла ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, вояга етмаганлар ва аёллар билан тизимли ишлаш, ҳудудларни обод қилиш, маҳаллаларда инфратузилмаси билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, маҳалла мутасаддиларига фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш, яшаш шароитни яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини оширишга доир масалалар бўйича топшириқ ва вазифалар белгилаб берилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 39 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс