Вилоят прокуратураси ташаббуси билан Термиз тумани прокуратураси ходимлари томонидан тумандаги 4-6-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимларини ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Ўрганиш давомида Мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларнинг хавфсиз ва сифатли овқатланишини ташкил этиш, турли муддати ўтган, истеъмолга яроқсиз маҳсулотларни истеъмолдан чиқариш, ташкилотнинг тозалиги ва гигиеник ҳамда болаларга берилаётган таълим-тарбия дастурларининг ҳолати бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, Мактабгача таълим ташкилотлари мутасаддиларига хавфсиз ва сифатли овқатланишни ташкил этиш тўғрисида қатор тавсия ва кўрсатмалар берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024