Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида тадбиркорлик субъектларининг муаммолари ўрганилди

Тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш, фаолиятини давом эттириш ва ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз туманида бўлиб, учта тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишди.

Хусусан, “City Snab” МЧЖнинг ун маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси, шунингдек, “Surxon Fruits Frezer” МЧЖ ва “Grand Gold Surxon” МЧЖнинг музлатгичли омборхоналарида бўлиниб, мавжуд муаммолар, корхоналарнинг фаолият юритмаслик сабаблари мутасаддилар ва тадбиркорлар иштирокида ўрганилди.

Масъулларга МЧЖларнинг юзага келган кредиторлик қарздорликларини ўрганиш, тадбиркорларга кўмак кўрсатиб, лойиҳаларнинг тўлиқ қувватда ишлашини таъминлаш чораларини кўриш вазифаси топширилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 48 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс