Давлат фуқаролик хизматчиларининг сиёсий, маърифий ва маънавий билим ҳамда кўникмаларини ривожлантириб бориш мақсадида ҳафтанинг ҳар жума куни ташкил этиб келинаётган “Сиёсий-маърифат соати”нинг бу ҳафтага мўлжалланган навбатдаги онлайн машғулотлари бўлиб ўтди.
Бугунги ўқув машғулотини туман ҳокимлиги кичик мажлислар залидан туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати ходимлари ҳамда корхона ва ташкилотлар вакиллари онлайн кузатиб боришди.
Ўқув машғулотида “Ақлингизга ақл қўшувчи 13 та қоида” мавзусидаги видеолавҳа ҳамда “Конституциявий саводхонлик” ва “Мутолаа вақти” рукнлари, шунингдек, юртимиз ва хориж саҳнида рўй бераётган муҳим воқеа-ҳодисалар ҳақида ахборот берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024