Бугун Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров раҳбарлигида навбатдаги “Ҳокимлик соати” йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Кун тартибида дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро қилиниши ҳамда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, таълим муассасаларининг янги ўқув йилига тайёрлигини таъминлаш бошқа масалаларда олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Ҳар бир йўналиш бўйича масъулларнинг ахборотлари тингланиб, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025