Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди

Туман фуқароларининг мурожаатларини ўрганиш, ечимини кутаётган масалаларни бартараф этиш мақсадида Термиз туман ҳокимлигида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.

Унда 35 нафар фуқароларнинг йўл таъмири, даволаниш учун моддий ёрдам ажратиш, сув, электр ва газ таъминотига улаш, ишга жойлашиш, кредит маблағлари олиш ва бошқа бир қатор масалалар бўйича мурожаатлари тингланди.

Фуқаролар томонидан йўлланган мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, айрим мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар тегишли мутасаддиларга йўналтирилди ва ижроси назоратга олинди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 10 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс