Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Вояга етмаганлар билан манзилли ишлаш

Термиз туман Ички ишлар бўлимида профилактик ҳисобда турган вояга етмаганлар билан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар содир этмаслик ва уларни олдини олиш мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Туман ИИБ ЖХХ, туман ҳокимлиги ва мактабгача ва мактаб таълими бўлими маъсул ходимлари ҳамда профилактик ҳисобда турган вояга етмаганлар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган соҳа мутахассислари кейинги йилларда юртимизда ёш авлоднинг таълим-тарбияси, уларнинг билим олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилгани, бу имкониятлардан унумли фойдаланиш ҳусусида тўхталиб ўтишди.

Тадбир давомида иштирокчилар учун туман ҳудудида жойлашган “Чавандозлар мактаби”га саёҳат уюштирилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс