Бугун “Янгиариқ” ҳудудидаги “Зафарбой Сурхон Термиз” фермер хўжалиги майдонида 2024 йил ҳосили учун ғалла уруғи экиш чора-тадбирлари юзасида кўргазмали семинар ўтказилди.
Унда вилоят Уруғчилик ва селекция ишлари бошқармаси бошлиғи, қишлоқ хўжалиги соҳаси масъуллари, кластер ва фермер хўжалиги раҳбарлари иштирок этишди.
Семинарда соҳа мутахассислари томонидан ғалла майдонларини мавсумга тайёрлаш ва минерал ўғитлар билан ишлов бериш, техникаларнинг мавсумга тайёргарлиги ҳамда сифатли уруғ навларини танлаш ва экиш ҳусусида сўз юритилди.
Маълумот учун жорий йил ҳосили учун Термиз туманида жами 82 та фермер хўжаликлари томонидан 2 900 гектарга, шундан, 922 гектар очиқ майдонга, 1978 гектар ғўза қатор орасига бошоқли дон экиш режалаштирилган бўлиб, ишларни сифатли амалга ошириш мақсадида 10 та отряд ташкил қилинган.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024