Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида пахта ҳосилини йиғиб олиш мавсуми олдидан семинар ўтказилди

Бугун вилоят ва туман қишлоқ хўжалиги соҳаси масъуллари, кластер ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида “Иденим кластер” МЧЖга қарашли пахта қабул қилиш масканида пахта йиғим-терими мавсуми олдидан семинар ташкил этилди.

Тумандаги мавжуд 2 000 гектар майдондаги пахта ҳосилини нес-нобуд қилмасдан йиғиштириб олиш мақсадида 50 та терим отрядлари ташкил этилган бўлиб, 56 та махсус техника, 67 та тиркама ва теримчиларни ташиш учун 6 та автобус жалб қилинган. Семинарда отряд ва жалб қилинган техникаларнинг шайлик ҳолати юзасидан мутасаддиларнинг ахбороти тингланди.

Шунингдек, терим отрядлари ва теримчилар учун пахта майдонларида тоза ичимлик суви, иссиқ овқат ва бошқа зарур шароитларни яратиш, йиғим-терим мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс