Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан Термиз туманидаги 2 та маҳаллага мебеллар тўплами ва компьютер жамланмасини совға қилинди

Давлатимиз раҳбарининг жорий йилдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига асосан Термиз туманида ҳам “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги олдидан туманимиз маҳаллаларида “Ободонлаштириш ойлиги” доирасида “Маҳалладан – хонадонгача” тамойили асосида бир қатор хайрли ишлар амалга оширилди.

Куни кеча Термиз шаҳридаги Матбуот уйида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси Дилшодбек Усмонов Термиз туманидаги 2 та яъни “Қўнғирот” ва “Келажак” маҳалла фуқаролар йиғинига мебел ва компьютер жамланмаларини топширди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс