Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
ЁШ РАҲБАР КАДРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Кейинги йилларда давлат фуқаролик хизмати тушунчаси жамиятимизга кириб келди ва бу борада ягона давлат сиёсатини юритувчи тузилма ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги давлат бошқарув органларини малакали кадрлар билан таъминлаш, давлат хизматини ривожлантириш, ишга қабул қилишда шаффофликни таъминлаш ҳамда ёш кадрларни қўллаб-қувватлаш борасида бир қанча ишларни амалга оширмоқда.

Бугун Термиз туман ҳокимлигида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали томонидан тумандаги ёш раҳбар кадрлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда филиал бош инспектори И.Каримов иштирок этди ва ёш раҳбар кадрларга бугунги кунда давлат хизматини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳамда фуқароларни давлат хизматига қабул қилишда ўтказиладиган танлов тартиблари ҳақида маълумот берилди ва иштирокчиларнинг саволларига атрофлича жаоб берилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 31 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс