Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ободонлаштириш ойлиги: Термиз туманида М39 магистрал йўли бўйлаб кенг кўламли ободонлаштириш ишларига старт берилди

Халқимиз азалдан ободлик ва кўркамликка, манзиллар тозалигига алоҳида эътибор қаратиб келади. Ўз навбатида магистрал йўллардаги ободлик аҳоли кайфиятига таъсир қилиб, воҳа меҳмонларида ижобий таассуротлар қолдиришда муҳим омил ҳисобланади.

Шу мақсадда бугун эрта тонгдан Термиз тумани ҳудудидан ўтувчи М39 халқаро магистрал йўли бўйлаб ободонлаштириш ишларига старт берилди. Ҳар бир ҳудудга масъуллар бириктирилиб, уларнинг аниқ вазифалари белгилаб берилди.

Тадбирда туман ҳокими Шухрат Назаров, вилоятдан туманга бириктирилган вакил, вилоят Солиқ бошқармаси бошлиғи Эркин Нармановлар иштирок этишди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 37 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс