Юртимиз мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан Термиз туман ҳокимлиги ва саҳоватпеша ҳомийлар томонидан тумандаги “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар” рўйхатида турган эҳтиёжманд оилаларнинг 8 нафар фарзандларининг суннат тўйи ўтказилди
Тумандаги “Ар-Раззоқ” ресторанида ташкил этилган тадбирда тўйболаларнинг яқинлари учун байрам дастурхони ёзилиб, ош тарқатилди. Мактаб ёшига етган болажонлар учун мактаб формалари ҳамда ҳар бир тўйболага велосипедлар совға қилинди.
Санъаткорлар томонидан ижро этилган кўй-қўшиқлар барчага хуш кайфият бағишлади.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024