Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Яна бир маҳалла биноси замонавий кўриниш касб этди

Ҳозирги кунда мамлакатимизда “Маҳалла - бош ислоҳотчи” тамойили асосида тизимли ишлар ташкил этилмоқда. Бунда аввало маҳалла фуқаролар йиғинларини замонавий бинолар билан таъминлаш ва ходимлар учун барча зарур шароитларни яратиш муҳим вазифа сифатида кўндаланг қўйилган.

Туманнинг олис, чекка-чегара олди ҳудудида жойлашган “Гулбаҳор” маҳалласи биноси ҳам таъмирга мухтож аҳволда эди. Вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ва Термиз туман ҳокимлиги ташаббуси билан вилоят Маҳалла хайрия жамғармаст томонидан “Гулбаҳор” маҳалласи биносини таъмирлаш учун 120 миллион сўм маблағ ажратилди.

Мазкур маблағ эвазига маҳалла биноси тўлиқ таъмирланиб, замонавий шарт-шароитларга эга бўлди. Маҳалланинг янгиланган биноси фуқаролар учун хизмат кўрсатишга шай бўлиб турибди.

Шунингдек, маҳалла олис ҳудудда жойлашганлиги инобатга олиниб, аҳолини сарсон бўлишини олдини олиш мақсадида Давлат хизматлари маркази филиали ҳам ўз фаолиятини йўлга қўйган бўлиб, бугунги кунда гулбаҳорлик фуқаролар давлат хизматларини кўрсатиб келмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 35 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс