Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Туман ҳокимининг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди

Бугун Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаровнинг ҳафталик иш режасига мувофиқ, навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Унда фуқаронинг моддий ёрдам олиш, ишга жойлашиш, ичимлик суви, электр энергия ва газ таъминоти, йўл таъмири ҳамда бошқа масалаларидаги 24 та мурожаати тингланди.

Қабул жараёнида ҳар бир мурожаатлар алоқадор масъуллар иштирокида кўриб чиқилди ва аксарият масалалар шу ернинг ўзида ижобий ҳал этиб берилди. Ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Эслатиб ўтамиз, туман ҳокимининг иш режасига мувофиқ ҳафтанинг душанба кунлари шахсий қабул, сешанба кунлари маҳаллаларда сайёр қабуллари ўтказилиши режалаштирилган.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс