Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Байрамга туҳфа: Термиз туманида 528 ўринли янги мактаб иш бошлади

Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги шодиёналари арафасида Термиз туманида қатор ижтимоий соҳа объектлари, хизмат кўрсатиш ва коммунал соҳа объектлари фойдаланишга топширилмоқда.

Бугун туман аҳолиси учун навбатдаги туҳфа, “Гулистон” маҳалласи ҳудудидан лойиҳа қиймати 15,6 млрд сўм бўлган, 528 ўринли, замонавий типда қурилган, уч қаватли 14-сонли мактаб биноси фойдаланишга топширилди.

Тантанали тадбирда туман ҳокими Шухрат Назаров иштирок этиб, йиғилганларни Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги байрами билан қутлади ва байрам арафасида фойдаланишга топширилаётган мазкур мактабнинг ишга туширилиши ҳудуд аҳолиси учун байрам туҳфаси бўлишини таъкидлади.

Туман ҳокими нуронийлар, фаоллар ва мутасаддилар билан мактабда яратилган шароитлар билан танишди ва янги ўқув йилидан 1-синфга қабул қилинаётган ўқувчиларга “Президент совғалари”ни топширди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс