Бугун мамлакатимизда тадбиркор ва ишбилармонларга яратиб берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, юқори натижаларга эришиб, ўз бизнеси билан мамлакатимиз иқтисодиётига ҳиссасини қўшиб келаётган фаол тадбиркорларнинг жойларда аҳоли вакиллари билан учрашувлари ташкил этилмоқда.
Бугун Термиз туманининг “Нурафшон” маҳалласида “Термиз паррандачилик фабрикаси” масъулияти чекланган жамияти бошқаруви раиси, “Дўстлик” ва "Фидокорона хизматлари учун" орденлари соҳиби Холмамат Нормуродовнинг маҳалла фаоллари, ёшлар ва нуронийлар билан мулоқоти ташкил этилди.
Мулоқот давомида Холмамат Нормуродов тадбиркорликка қизиқиши баланд, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган маҳалла аҳлига ўз тажрибаларидан келиб чиқиб йўналиш ва тавсиялар бериб ўтди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024