Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил 15 майда ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш ишларини янги поғонага олиб чиқиш чора-тадбирлари муҳокама қилиниб, 1 июндан бошлаб “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастурини амалга ошириш бўйича алоҳида вазифалар белгилаб берилган эди.
Термиз туман ҳокимлигида мазкур дастур, унда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Термиз туманида амалга оширилаётган ишлар бўйича очиқ мулоқот ташкил этилди.
Очиқ мулоқотда туман ҳокими Шухрат Назаров иштирок этиб, мазкур дастур бўйича туманда амалга оширилаётган ишлар, танлаб олинган тадбиркорлар билан манзилли ишлаш бўйича маълумотлар берди.
Шунингдек, мулоқот давомида дастурга жалб қилинган тадбиркорлар учун яратиб берилаётган имкониятлар ва имтиёзлар юзасидан тушунтириш берилиб, улардан малакали мутахассислар тайёрлаш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳақида таъкидланди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024