Бугун Термиз тумани ҳокимлигида туман мактабгача ва мактаб таълим бўлими мудири Илҳом Кенжаев ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар иштирокида “Термиз туманида умумтаълим мактабларининг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
Анжуманда Термиз туман мактабгача ва мактаб таълим бўлими мудири Илҳом Кенжаев тумандаги мавжуд таълим муассасаларининг янги ўқув йилига тайёргарлиги, қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган мактаблар алоҳида тўхталиб ўтди.
Матбуот анжумани қатнашчилари томонидан таълим тизимига оид берилган барча саволларга мутасаддилар томонидан жавоблар берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024