Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида энергия ресурсларини талон-торож қилиш ҳолатини олдини олиш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари Ш.Аминов раислигида жорий йил 28 август куни Сурхондарё вилоятида энергия ресурсларини талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш юзасидан ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижроси юзасидан Термиз туман ҳокимлигида туман прокурори, ИИБ, МИБ, Департамент бўлимлари бошлиқлари, шунингдек “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг туман филиаллари раҳбарлари ҳамда барча ходимлари иштирокида муҳокама бўлиб ўтди.

Тадбирда электр энергияси ва табиий газни талон-торож қилиш ҳолатларини фош этилиши, таъминот корхоналари ходимлари томонидан содир этилган жиноятлар ҳамда уларнинг оқибатларига қаратилган видео ролик намойиш этилди.

Масъуллар билан куз-қиш мавсумига тайёргарлик аҳволи танқидий таҳлил қилиниб, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш устувор вазифа эканлиги қайд этилди ва соҳалар ва йўналишлар кесимида мутасаддиларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс