Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун: Мактабларда биринчи қўнғироқ жаранг сочди ва янги ўқув йили бошланди

Термиз туманидаги 5-сонли умумтаълим мактабида "Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун" шиори остида мустақиллигимизнинг 32 йиллиги байрами ҳамда “Билимлар куни” кенг нишонланди.

Мактаб ҳовлисида ташкил этилган байрам тадбирда ўқувчилар, ўқитувчилар, ота-оналар жам бўлишди. Тадбирда иштирок туман ҳокими Шухрат Назаров устоз ва мураббийлар ҳамда ўқувчиларни янги ўқув йили билан муборакбод этиб, уларга омадлар тилади.

Мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган кўй-қўшиқ ва рақслар йиғилганларга байрамона кайфият улашди. Шунингдек, тадбир давомида мактабга илк маротаба қадам қўйган, 1-синф ўқувчиларига "Президент совғалари" тантанали топширилди.

Эслатиб ўтамиз, 2023-2024 ўқув йилида туманимиздаги 33 та умумтаълим мактабларида 19 514 нафар ўқувчилар ўқишни бошлашмоқда. Илк марта мактаб остонасига қадам қўйётган 1-синф ўқувчилари эса 2165 нафарни ташкил этмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 34 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс