"Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун" шиори остидаги мустақиллигимизнинг 32 йиллиги байрами ҳамда “Билимлар куни”ни Термиз туманидаги “Орол” маҳалласидаги 3-сонли умумтаълим мактаб жамоаси ҳам кўтаринки кайфиятда нишонлашди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Маърифат Расулова иштирок этиб, барчани янги ўқув йили билан қутлади. Тадбир давомида ўқувчилар томонидан тайёрланган Ватанни мадҳ этувчи шеърлар, куй-қўшиқлар, саҳна кўринишлар намойиш этилди.
Шунингдек, тадбирда илк маротаба мактаб остонасига қадам қўйган 76 нафар 1-синф ўқувчиларига Президентимиз совғалари топширилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024