Бугун ҳар бир ёшнинг жамиятда ўз ўрнига эга бўлиши юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бирига айланди.
Термиз туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида Термиз туман ҳокими Шухрат Назаров, вилоят ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Илҳом Сафаров, мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда тумандаги ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни доимий иш жойига эга бўлишига кўмаклашиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, муҳокама йиғилишида ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ёшлар билан тизимли ишлашга алоҳида тўхталиб ўтилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024