Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Хотин-қизлар муаммолари манзилли ўрганилмоқда

Юртимизда турмуш шароити оғир, ишсиз, кекса ва хаста аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида,масъул раҳбарлари иштирокида уларнинг ижтимоий аҳволи ўрганилиб, моддий ва маънавий кўмак бериб келинмоқда.

Бугун вилоят ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зулхумор Хидирова ҳамда Термиз тумани ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Маърифат Расуловалар туманининг “Шароф Рашидов” ва “Солиобод” маҳаллаларида бўлиб, бу ерда истиқомат қилаётган оилавий низолари мавжуд, ёрдамга муҳтож, соғлигида муаммоси бўлган хотин-қизлар билан суҳбатлашишди.

Шунингдек, мулоқот давомида масъуллар юртимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, оилаларни мустаҳкамлаш ва уларнинг фарзанд тарбиясидаги ролини, ижтимоий фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидлаб ўтишди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 37 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс