Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз шаҳри ва Термиз туманидаги 348 нафар ёшларга 1 млрд сўмлик амалий ёрдам кўрсатилди

Давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириққа асосан Сурхондарё вилоятида ёшларни манзилли қўллаб-қувватлаш ишлари давом этмоқда. Бугун Термиз туманидаги “Марварид” дам олиш масканида “қизил” тоифага киритилган ва “Ёшлар дафтари”да турган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида навбатдаги тадбир ўтказилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, “Ёшлар дафтари”да турган Термиз шаҳри ва Термиз туманидаги 312 нафар ёшга 1 млрд сўмлик, жумладан, 107 нафарига ўзини ўзи банд қилиши учун жиҳоз, асбоб-ускуна ва дастгоҳлар ҳамда 205 нафарига ўқиш, илм фан билан шуғулланиш ҳамда сафарбарлик чақируви резерви харажатларини қоплаш учун моддий ёрдам сертификатларини топширди.

Шунингдек, вилоят, шаҳар ва туман ташкилотлари томонидан ўзларига бириктирилган “қизил” тоифадаги ёшларнинг 36 нафарига турли жиҳозлар топширилди.

Тўкин дастурхон атрофида байрамона ўтказилган тадбирда санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар ёшларга кўтаринки кайфият улашди.

Маълумот учун, шу кунга қадар вилоятда “қизил” тоифага киритилган 19 555 нафар ёшларнинг 17 937 нафари ёки 91,7 фоизига, шунингдек, “Ёшлар дафтари”даги 24 063 нафар ёшларнинг 16 620 нафарига турли кўриниш ва йўналишдаги амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 31 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс