Давлат фуқаролик хизматчиларининг сиёсий, маърифий ва маънавий билим ҳамда кўникмаларини ривожлантириб бориш мақсадида ҳафтанинг ҳар жума куни ташкил этиб келинаётган “Сиёсий-маърифат соати”нинг бу ҳафтага мўлжалланган навбатдаги онлайн машғулотлари бўлиб ўтди.
Бугунги ўқув машғулотини туман ҳокимлиги кичик мажлислар залидан туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати ходимлари ҳамда корхона ва ташкилотлар вакиллари онлайн кузатиб боришди.
Ўқув машғулотида умумтаълим мактабларида таълим сифатини янада ошириш бўйича белгиланган устувор вазифалар мавзусида маъруза ҳамда “Мутолаа вақти” рукнлари, шунингдек, мамлакатимиз ва хориж саҳнида рўй бераётган муҳим янгиликлар шарҳига тўхталиб ўтилган.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024