Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Янги тайинлов

Садатов Бехруз Ахмадович - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази директори лавозимига тайинланди.

У 1988 йил Термиз шаҳрида туғилган. 2013 йилда Термиз давлат универстетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – география.

Б.Садатов меҳнат фаолияти давомида мактаб директори ўринбосари, Мактабгача таълим бўлими мудири ўринбосари, шаҳар ҳокимлиги етакчи мутахассиси, Сурхондарё вилояти Кенгаши котибияти бош мутахассиси лавозимларида меҳнат қилган.

Тайинловга қадар 2021 йилдан буён Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи етакчи мутахассиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 55 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс