Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида “Янги Ўзбекистон” массиви қурилиши билан танишилди

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз тумани “Янгиобод” маҳалласида қурилаётган “Янги Ўзбекистон” массивида пойдевор қазиш ишларининг бориши билан танишди.

Ишлар суст олиб борилаётганлиги, қатор камчиликларга йўл қўйилганлиги танқид қилинди. Масъуллар ва қурувчи-пудратчиларга камчиликларни бартараф этиш ва ишларни жадаллаштириш топшириғи берилди.

Маълумот учун, ушбу массивда жорий йил 18 та 16 қаватли 1 980 та хонадондан иборат кўп қаватли уй-жойлар қурилиши белгиланган ва лойиҳани амалга ошириш учун 5 та салоҳиятли ва тажрибали қурилиш корхоналари танлаб олинган.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 35 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс