Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз туманидаги “Термиз халқаро савдо маркази”да Янг Янг бошчилигидаги Хитой Халқ Республикасининг ишбилармон доира вакилларидан иборат делегацияни қабул қилди.
Хитой делегацияси билан ўтказилган музокаралар давомида қатор инвестициявий лойиҳаларни йўлга қўйиш, хусусан, маиший техника ва қозонхоналар ишлаб чиқариш, йўл қурилиши, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, ерлар деградацияси ва чўлланишини олдини олиш бўйича лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга келишиб олинди.
Шунингдек, қатор компания вакиллари билан Сурхондарё вилоятининг Хитойга ташрифида эришилган келишувларни амалга ошириш масаласида ҳам суҳбатлашилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024