Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди

Бугун Термиз тумани ҳокимлигида фуқароларининг мурожаатларини тинглаб, масъуллар иштирокида ечим топиш мақсадида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Унда 11 нафар фуқароларнинг уй-жой таъмири, даволаниши учун моддий ёрдам ажратиш, ичимлик суви ва электр энергияси, йўналишли таксилар фаолияти бўйича юзага келаётган муаммолар ва бошқа масалалардаги бир қатор мурожаатлари тингланди.

Мурожаатларнинг айримлари шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди. Ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилиб, ижроси қатъийназоратга олинди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 23 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс