Бугун Термиз тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида Республика идоралараро ўқитиш гуруҳи томонидан маҳаллаларда фаолият юритаётган “бешлик” – маҳалла раиси, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли учун ўқув семинари ташкил этилди.
Семинар давомида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида Сурхондарё вилоятида ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида содир этилаётган ҳуқубузарлик ва жиноятларни кескин камайтириш юзасидан қатор тавсия ва тушунчалар, қўшма қарор билан белгиланган вазифалар юзасидан масъуллар томонидан тушунтиришлар берилди.
Мазкур ўқув семинарлар барча ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги, Бош прокуратура, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Миллий гвардия, Ёшлар ишлар агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ички ишлар Академияси ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024