Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликни олдини олишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Термиз тумани ҳокимлигида тумандаги маҳаллаларда фаолият юритаётган хотин-қизлар фаоллари иштирокида “Хотин-қизлар жиноятчилигини олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси” куни муносабати билан хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, низоли оилалардаги хотин-қизлар билан боғлиқ муаммоларини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам бериш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-829-сон Қонуни мазмун-моҳияти тўғрисида тушунчалар берилди.

Шунингдек, йиғилиш давомида мавзуга оид видеоролик ҳамда хотин-қизларга ҳуқуқий маслаҳатлар, жиноятчилик ва шу каби салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида керакли тавсиялар берилди ва тарқатма материаллари тарқатилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 66 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс