Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Соҳа ходимлари томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида тунги рейдлар ўтказилмоқда

Термиз туман прокурори Ботир Олтибоев, туман ИИБ бошлиғи Ўктам Мустафоқулов ҳамда туман Миллий гвардия бўлими ҳамкорлигида “Хавфсиз ҳудуд” тадбири бўйича тунги рейд тадбири бўлиб ўтди. Унда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари, профилактика инспекторлари ҳамда соҳага оид масъуллар иштирок этишди.

Мазкур тадбирда давомида қўпол қоидабузарликлар содир этиб юрган ҳайдовчилар, пробация гуруҳи назорати остида турувчи шахслар белгиланган вақтда ўз хонадонларида бўлиши, спиртли ичимликлар истеъмол қилмаслиги, туман ҳудудидан чиқмаслик ҳолатлари ўрганилди.

Шунингдек, рейд жараёнида вояга етмаган шахсларни тунги вақтларда сабабсиз кўчада юрганлик ҳолатларини аниқлаш ва бошқа криминоген вазиятга таъсир этувчи омилларни аниқлашга эътибор қаратилади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 43 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс