Халқимизда нуронийларни қадрлаш, ўтганларни хотирлашдек муқаддас қадрият ва анъаналар мавжуд. Шунинг учун ҳам халқимиз 9 майни "Хотира ва қадрлаш куни" сифатида нишонлайди. Бу кунда ўтганлар хотирланиб, ҳақларига дуолар қилинади, биз билан умргузаронлик қилинаётган нуронийларимиз эса қадрланиб, уларнинг ҳолидан хабар олинади.
Бугунги кунда туманимизда икки нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳаёт кечирмоқда. Бир неча кун аввал жанубий оператив қўмондонлиги ва Термиз ҳарбий прокуратураси раҳбарлари Термиз туманида бўлишиб, Султонов Кенжа бобонинг ҳолидан хабар олишди ва кўнглини кўтариш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотлари топширишди.
Туман мудофаа ишлари бўлими ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбарлари Пўлатов Файзи бобонинг хонадонида бўлиб, у кишининг ҳолидан хабар олишди. Куни кеча эса ҳарбийлар фахрийларимизнинг хонадонларида ободонлаштириш ишларини олиб боришди.
Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024