Термиз туманидаги мавжуд 33 та умумтаълим мактабларини 2022-2023 ўқув йилида 1120 нафар битирувчилар тамомлашди. Шулардан 396 нафари юртимиздаги давлат ва нодавлат ҳамда хорижий олийгоҳларнинг талабасига айланишди. Бу битирувчиларнинг 35,4 фоизини ташкил этади.
Термиз туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари Илхом Сапаров, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман Мактабгача ва мактаб таълим бўлими мутасаддилари ҳамда мактаб директорлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда тумандаги таълим муассасаларини тамомлаган битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг жамиятда ўз ўринларини топишларига кўмаклашиш муҳокама қилинди.
Шунингдек, йиғилишда ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича муҳим чора-тадбирлари белгилаб олинди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024