Давлат фуқаролик хизматчиларининг сиёсий, маърифий ва маънавий билим ҳамда кўникмаларини ривожлантириб бориш мақсадида ҳафтанинг ҳар жума куни ташкил этиб келинаётган “Сиёсий-маърифат соати”нинг бу ҳафтага мўлжалланган навбатдаги онлайн машғулотлари бўлиб ўтди.
Бугунги ўқув машғулотини туман ҳокимлиги кичик мажлислар залидан туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати ходимлари ҳамда корхона ва ташкилотлар вакиллари онлайн кузатиб боришди.
Ўқув машғулотида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони ва қарори мазмун-моҳияти мавзусида маъруза ҳамда “Мутолаа вақти” ва "Конституциявий саводхонлик" рукнлари, шунингдек, мамлакатимиз ва хориж саҳнида рўй бераётган муҳим янгиликлар шарҳига тўхталиб ўтилган.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024