Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз тумани миришкорлари ҳам пахта режасини бажаришди

Термиз тумани миришкорлари жорий йилги пахта топшириш шартномавий режасини бажаришди. Тумандаги 70 та фермер хўжалиги томонидан 2 минг гектар майдонда мўл ҳосил етиштирилиб, 7 416 тонна пахта хирмони бунёд этилди. Бу белгиланган режа 100,2 фоизга бажарилди.

Ҳозирга қадар териб олинган ғўза майдонларида ўртача ҳосилдорлик 35,8 центнерни ташкил этмоқда. Туманнинг илғор фермер хўжаликлари, "Қорахон пахтакори", "Шухрат Термизий", “Озод Сурхон”, “Жаҳонгир Баҳористон”, “Бек Нурафшон дала” ва "Анвар Дўстлик" фермер хўжаликлари томонидан ўртача 40-45 центнер ҳосил етиштирилди. Йиғим-терим ишлари қизғин давом этмоқда.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз тумани “Сурхон Янгиариқ” ҳудудидаги “Термиз пахтакори” фермер хўжалиги пахта даласида бўлиб, теримчилар билан учрашди ва илғор теримчиларга совғалар, маиший техникалар топширди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 35 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс