Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Ат-Термизий” маҳалласида сайёр қабул бўлиб ўтди

Термиз туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Маърифат Расулова ҳамда Халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши депутатлигига 7-“Ат-Термизий” сайлов округидан сайланган депутат Акмал Авлияқуловлар иштирокида туманнинг “Ат-Термизий” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.

Маҳалла аҳлининг мурожаатларини тез ва манзилли ўрганиш мақсадида ташкил этилган сайёр қабулда 12 нафар фуқароларнинг ичимлик суви, электр энергия ва газ таъминоти, уй-жой таъмири, даволаниш ва ўқиш учун моддий ёрдам ажратиш, ишга жойлашиш, йўл таъмири каби муаммо ва мурожаатлари мутасаддилар томонидан тингланди.

Масъуллар иштирокида кўриб чиқилган мурожаатларнинг тўрттаси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, бешта мурожаатлар мутасаддиларга йўналтирилиб ижроси назоратга олинди. Айрим мурожаатларга мутахассислар томонидан тушунтиришлар берилди.

Айрим фуқароларнинг мурожаат ва муаммолари жойига борган ҳолда ўрганилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс