Афсуски кейинги вақтларда аёллар ва болаларнинг турли зўравонлик ва таҳдидларга учраши билан боғлиқ воқеа-ҳодисалар ҳаётимизда учраб турибди. Айниқса, жабрланувчилар бегона шахслар зуғумидан кўра оилавий зўравонликдан кўпроқ азият чекишмоқда.
Шу боис жорий йил 11 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди.
Мазкур ҳужжат ва унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар хусусида Термиз туман Ички ишлари бўлими ҳамда тумани ҳокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамкорлигида “Термиз” маҳалласидаги 28-35-сонли умумтаълим мактабларида тарғибот тадбирларини ўтказишди. Унда маҳалладаги фахрий онахонлар, ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этишди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024