Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбари ҳузурида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириққа мувофиқ саноат корхоналарини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, мавжуд муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш ишларини мувофиқлаштириб бориш мақсадида Термиз тумани ҳокимлигида 24/7 режимида ишловчи туман Штаби фаолияти йўлга қўйилган эди.
Термиз туман ҳокимлигида ташкил этилган штабда туманда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.
Мулоқот давомида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида юзага келадиган муаммолар, кейинги вақтда тадбиркорлик субъектларига яратилган имконият ва имтиёзлар ҳақида тушунчалар берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024