Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида “Ёнғиндан огоҳлик” ўқув тактик машғулоти ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, айни кунларда юртимизда “Ёнғиндан огоҳлик” умуммиллий компанияси доирасидаги тадбирлар ўтказилмоқда.

Термиз тумани фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан тумандаги тадбиркорлик субъектлари, таълим муассасалари, аҳоли яшаш хонодонларида тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири тумандаги аҳоли хонадонлари ва 1-сонли умумтаълим мактаби ҳамда 1-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиб ўтди.

Тадбир давомида соҳа ходимлари томонидан таълим муассаса ходимлари ўқитувчи ва ўқувчиларга ёнғин, ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланиш ва тўғри ҳаракат қилиш тартиби бўйича тушунчалар бериб, эслатма ва буклетлар тарқатилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс