Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликнинг олдини олиш тадбирлари ўтказилмоқда

Термиз тумани ҳокимлиги, ички ишлар бўлими, прокуратура, фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини олиб бориш бўйича тунги рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Хусусан, бугун туман ҳокимлиги тадбирлар майдонида туман ҳокими Шухрат Назаров рейд тадбирлари олдидан вазифаларни белгилаб берди. Шундан сўнг, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳудудларда рейд тадбирлари олиб борилди. Қатор маҳаллалардаги тунда аҳоли йиғиладиган жойлар, компьютер ўйингоҳлари, мини стадионлар, тунги клублар каби жойларда олиб борилаётган профилактика ишлари кўздан кечирилди. Кузатув камералари ўрнатиш, жамоат тартибини сақлаш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Бундан ташқари мутасаддилар томонидан тунги вақтда белгиланмаган жойларда фуқароларнинг спиртли ичимликлар истеъмол қилиш ва кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиб бўйича ўрганиш тадбирлари ўтказилиб, тегишли тартибда тушунтиришлар олиб борилди.

Туман бўйлаб профилактик рейд тадбирлари давом этмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс