Давлат фуқаролик хизматчиларининг сиёсий, маърифий ва маънавий билим ҳамда кўникмаларини ривожлантириб бориш мақсадида ҳафтанинг ҳар жума куни ташкил этиб келинаётган “Сиёсий-маърифат соати”нинг бу ҳафтага мўлжалланган навбатдаги онлайн машғулотлари бўлиб ўтди.
Бугунги ўқув машғулотини туман ҳокимлиги кичик мажлислар залидан туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати ходимлари ҳамда корхона ва ташкилотлар вакиллари онлайн кузатиб боришди.
Ўқув машғулотида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги нутқининг мазмун-моҳияти ҳамда “Мутолаа вақти” ва "Конституциявий саводхонлик" рукнлари, шунингдек, мамлакатимиз ва хориж саҳнида рўй бераётган муҳим янгиликлар шарҳига тўхталиб ўтилган.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024