Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Давлат хизматчисининг биринчи галдаги вазифаси фуқароларнинг муаммо ва мурожаатларига ўз вақтида ечим топиш

Термиз тумани ҳокимлиги кичик мажлислар залида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Одил Якубов раҳбарлигида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, аппарат ходимлари иштирок этишди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро қилиниши ҳамда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш масалалари бўлимлари кесимида таҳлил қилинди.

Йўл қўйилган камчиликлар, айрим топшириқлар ижросидаги сусткашликлар бўйича огоҳлантирилиб, топшириқларни ўз вақтида бажариш вазифалари топширилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 20 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс